Хатирчи тумани Мактабгача таълим бўлими ташкил этилиб, ҳозирги кунда бўлимнинг 18 штат бирлигида 18 нафар олий маълумотли ходимлар фаолият олиб бормоқда.Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 30 сентябрь куни мактабгача таълим тизимини бошқаришни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат билан Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Вазирлик тузилмасига Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда уларнинг шаҳар ва туман бўлимлари киритилди. Хатирчи тумани Мактабгача таълим бўлими ташкил этилиб, ҳозирги кунда бўлимнинг 18 штат бирлигида 18 нафар олий маълумотли ходимлар фаолият олиб бормоқда. Хозирги кунда 20 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 12 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 165 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Хатирчи туманида 15974 нафар 3-7 ёшдаги болалар бўлиб, улар 197 та мактабгача таълим ташкилотларида 7265 нафари яъни 47,3% қамраб олинган. Мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базаси талабларга жавоб бермайди, дейилади фармонда. Амалдаги тизимда болаларни мактабга тайёрлаш бўйича ишончли таълим моделлари, уларни ижтимоий, ҳиссий, нутқий, математик, жисмоний ва ижодий ривожлантиришни кўзда тутувчи ривожланган давлатлар тажрибаларига асосланган давлат дастурлари мавжуд эмас. Давлат МТМЛарида аксарият педагогик кадрлар ўрта махсус маълумотга эга бўлиб, болаларни мактаб таълимини тайёрлашни етарли даражада таъминланмаслигига олиб келмоқда. Янги вазирликнинг асосий вазифалари босқичма-босқич барча болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш, мамлакатда ўзаро рақобат қилувчи давлат ва нодавлат МТМлари тармоғини яратиш, амалиётга мактабгача таълим ва болаларни тарбиялашнинг муқобил шаклларини жорий этишдан иборат. Мактабгача таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини замонавий технологиялар ва методлар базасида қайта тайёрлаш, шунингдек, болаларни тарбиялашнинг муносиб шароитларини яратиш режалаштирилган. Барча МТМлар маҳкамавий тегишлигидан қатъий назар янги вазирлик тизимига ўтказилади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 50, 70, 100, 120 ва 150 ўринга мўлжалланган қўшимча давлат ва нодавлат МТМларни ташкил этиш, шунингдек мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини татбиқ қилиш йўли билан болаларни мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олиш режалаштирилмоқда.
Мактабгача таълим бўлими шўъба мудири Салохиддинова Манзура
Muallif:admin, Qo‘shilgan sana: 29.05.2020, Ko‘rilgan: 797 Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.
|
Машҳур мақолалар
“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди
“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” лойиҳаси ғолиблари эълон қилиндиМақолалар архиви
Сентябрь 2022 (1)Июль 2022 (2)
Июнь 2022 (5)
Май 2022 (3)
Апрель 2022 (2)
Март 2022 (3)
Иш тартиби
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Мустақиллик кўчаси, 34-уй
Почта индекси: 211000
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 12:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: (+99879) 544-40-10, 544-40-17 факс: (0436) 544-50-09
Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Шодманов Шавкиддин Эргашевич.
E-mail: xatirchi@nv.uz
Давлат орган сайтлари
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ахборот хизмати
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
- Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмаси
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий базаси
- Навоий вилояти Ҳокимлиги
- Навоий шаҳар Ҳокимлиги
- Ўзбекистон Республикаси Аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги